«Кино 5 кунда» танлови ғолиблари тақдирланди!

«Ипак йўли дурдонаси» 15-Тошкент халқаро кинофестивали доирасида ёш режиссёрлар учун мӯлжалланган «Кино 5 кунда» халқаро танлови ғолиблари аниқланди. Танлов иштирокчилари анъанага кӯра, 5 кун ичида Ӯзбекистоннинг тарихий шаҳарлари, жумладан, Тошкент, Фарғона, Хоразм, Самарқанд, Бухоро каби шаҳарларда бӯлиб қисқа-метражли филмлар суратга олишди. Бу ҳақда «Овози тоҷик» радиоси ӯзбек бӯлими муҳаррири Дурдона Расулова хабар берди.
Тақдирлаш маросими аввалида Кинематография агентлиги директори Фирдавс Абдухолиқов нутқ сӯзлади:
— Мазкур танлов турли давлатлардан келган иштирокчиларни бирлаштирди, менимча. Бу танлов нафақат мусобақа, балки дӯстлик ва қардошлик тушунчаларини улуғлашга хизмат қилади. Барча қатнашчилар юртимиз ҳақидаги филмларни суратга олиб тақдим этишди. Ҳакамлар ҳайъати аъзолари ҳам энг муносибларни танлашди. Ӯзбекистон ёшлар замини! Бизнинг асосий мақсадимиз ҳам ёшларга бор иқтидорларини намоён этишлари учун имконият яратиб беришдир!» – деди Фирдавс Абдухолиқов.
Мазкур танловда 7 та давлатдан келган ёш режиссиёрлар қатнашишди. «Кино 5 кунда» танловининг хорижлик иштирокчилари ғолиблари тартиби қуйидагича, 3-ӯрин «Ришта» филми учун Яков Подкустов (Россия), 2-ӯрин «Орзулар шаҳри» филми учун Эжиса Токторова (Қирғизистон), 1-ӯрин «Юлдуз қадам» филми учун Ширин Аҳмадов (Озарбайжон) ларга насиб этди. Танлов ғолиблари пул мукофоти ва эсталик совғалари билан тақдирландилар.