«Дов» филмини томошабинлар қандай кутиб олишди?!

Бугун, 1-октябр куни «Ипак йўли дурдонаси» 15-Тошкент халқаро кинофестивали доирасида «Тоҷикфилм» ДМ томонидан олиб келинган филм «Киночилар уйи» да оммага намойиш этилди. Бу ҳақда «Овози тоҷик» радиоси ӯзбек бӯлими муҳаррири Дурдона Расулова хабар берди.
Намойиш аввалида Тожикистон Республикасининг Ӯзбекистон Республикасидаги фавқулотда ва мухтор элчиси Абдужаббор Раҳмонзода сӯзга чиқди:
-Азиз ватандошлар ва қадрли кино мухлислари, барчангизни хуш килибсизлар дейман. Кӯриниб турибдики, мазкур кинофестивалда ватанимиздан кӯплаб таниқли актёр, оператор, продюсер, режиссёрлар ташриф буюришган. Биз шу кунгача қардош Ӯзбекистон Республикаси билан ҳамкорликда кӯплаб лойиҳалар амалга оширдик, бундан кейин ҳам янада янги-янги лойиҳалар устида ишлашга ҳаракат қиламиз. Яқин орада суратга олиниши режалаштирилган «Юлдузлар шуъласи – Жомий ва Навоий» тарихий бадиий филмини муваффақиятли равишта тугатишдан ва сизларга ёқишидан умид қиламиз!
Энди эса филмни томоша қиламиз, барчангизга мароқли хордиқ тилайман! – деди Абдуҷаббор Раҳмонзода.
Шундан сўнг, 1993-йиллардаги халқимиз ҳаёти муносиб тасвирланган «Дов» филми томошабинларга намойиш этилди. Мазкур филм орқали Фуқаролар уруши йилларида халқимизнинг чеккан қийинчиликлари, матонати, меҳнатсеварлиги ва аввало дӯстлигу инсонийлик туйғулари ӯз аксини топган.
Залда ӯтирган томошабин чуқур ҳаяжон билан филимни томоша қилишди. Филм охирида филм ижодкорлари, хусусан, режиссёр ва актиёрларига гулдасталар тақдим этишди.
Эслатиб ӯтамиз, филм “Энг яхши бадиий филм” сифатида ва филм бош роли ижрочиси Салоҳиддин Шукурзода “Тожи Сомон” миллий мукофотининг “Энг яхши эркак актёри” номинатсиясида ғолиб бўлган.
2022-йил 22-декабрда «Дов» 28-Калкутта халқаро кинофестивалида энг яхши филм учун Netpac Award мукофоти билан тақдирланган.