МИЛЛАТ ПЕШВОСИ ҚИРҒИЗИСТОН ПРЕЗИДЕНТИ БИЛАН УЧРАШДИ
13 октябр куни Бишкек шаҳрида Тинчлик ва миллий бирлик асосчиси – Миллат пешвоси, Тожикистон Республикаси Президенти муҳтарам Эмомали Раҳмон Мустақил Давлатлар Ҳамдӯстлиги давлат раҳбарлари кенгаши мажлиси доирасида Қирғизистон Республикаси Президенти Садир Жапаров билан учрашди.
Давлат раҳбарлари Тожикистон ва Қирғизистон ӯртасидаги сиёсий, савдо-иқтисодий, маданий-гуманитар ва бошқа соҳалардаги муносабатларнинг бугунги ҳолати ва истиқболларини муҳокама қилдилар.
Миллат пешвоси муҳтарам Эмомали Раҳмон Тожикистон ва Қирғизистон xалқлари ӯртасидаги кӯп асрлик дӯстлик ва яxши қӯшничилик ришталарини янада ривожлантириш муҳимлигини таъкидлади.
Музокаралар чоғида Тожикистон-Қирғизистон давлат чегараси чизиғини белгилаш ва бу борада яқинда эришилган келишувлар масалалари муҳим ӯрин тутди. Давлат раҳбарлари давлат чегарасини делимитация ва демаркация қилиш бӯйича ҳукумат делегациялари фаолиятини ижобий баҳолаб, ишларни янада фаоллаштириш тарафдори эканликларини таъкидладилар.
Президентлар анъанавий тарзда икки томонлама муносабатларнинг барча кӯламини ривожлантиришга туртки бӯлаётган олий даражадаги мунтазам сиёсий мулоқотни давом эттиришга келишиб олдилар.