ТОЖИКИСТОН ВА РОССИЯ ПРЕЗИДЕНТЛАРИ МУЛОҚОТ ҚИЛДИ

13 октябр куни Бишкек шаҳрида МДҲ давлат раҳбарлари кенгаши йиғилиши доирасида Тинчлик ва миллий бирлик асосчиси – Миллат пешвоси, Тожикистон Республикаси Президенти муҳтарам Эмомали Раҳмоннинг Россия Федерацияси Президенти муҳтарам Владимир Путин билан мулоқоти бӯлиб ӯтди.
Суҳбат чоғида давлат раҳбарлари Тожикистон-Россия стратегик шериклиги ва иттифоқчилик ҳамкорлигининг бутун мажмуаси ҳолати ва истиқболларини атрофлича муҳокама қилдилар.
Миллат пешвоси жорий йилда давлатлараро алоқалар фаол ривожланиб бораётгани ва мамлакатларимиз ӯртасидаги барча соҳалардаги ҳамкорликнинг ижобий динамикасини мамнуният билан қайд этди.
Давлат раҳбарлари ӯзаро товар айирбошлашнинг ижобий динамикаси, ишбилармон доиралар ӯртасида тегишли шартномалар имзолангани, Тожикистонда Россия сармоясини жалб этиш билан қӯшма корxоналар таъсис этиш бӯйича келишувлар, шунингдек, саноат кооперацияси соҳасида сармоявий лойиҳаларнинг амалга оширилишини олқишладилар.
Суҳбат чоғида банк-молия, сармоячилик, энергетика, қишлоқ xӯжалиги ва бошқа соҳаларда ӯзаро ҳамкорликни ривожлантириш масалалари, шунингдек, муҳожирлик соҳасида тегишли идораларнинг ӯзаро ҳамкорлигини такомиллаштириш зарурлиги муҳокама қилинди.
Давлат раҳбарлари маданий-гуманитар ҳамкорлик юксак даражада амалга оширилаётганини таъкидлаб, маориф соҳасига алоҳида урғу бердилар, Тожикистонда Иқтидорли болалар учун таълим маркази ва Маяковский номидаги Рус драма театри қурилиши лойиҳасини амалга ошириш бошланганини олқишладилар.
Президентлар сайёҳлик, xусусан, соғломлаштириш ва тоғ туризми йӯналишларида ҳамкорликни кенгайтириш учун катта имкониятлар мавжудлигини таъкидладилар.
Хавфсизлик муаммолари, шунингдек, xалқаро ва минтақавий кун тартибидаги долзарб масалалар юзасидан атрофлича фикр алмашилди.