«Ориёно» диагностика ва даволаш маркази
Тинчлик ва миллий бирлик асосчиси – Миллат пешвоси, Тожикистон Республикаси Президенти муҳтарам Эмомали Раҳмон Фархор қишлоқ жамоатида «Ориёно» диагностика ва даволаш маркази Мчж биносини фойдаланишга топширди.
Ориёно диагностика ва даволаш маркази ободонлаштириш ва бунёдкорлик тадбирлари доирасида маҳаллий тадбиркор Лутфия Камолова томонидан давлат мустақиллигининг 35 йиллиги муносабати билан ташкил этилиб, ноҳия аҳолисига ташхис қўйиш ва даволаш учун замонавий шароитлар яратилган.
Миллат пешвоси муҳтарам Эмомали Раҳмонга маълум қилишларича, тиббиёт маркази биноси қурилиши 2021 йилда бошланган ва ертўла, беш қаватдан иборат.
Бино » Фирӯз-сохтмон» Мчж қурилиш компанияси томонидан икки йил давомида юқори сифатли қурилган.
Ориёно диагностика ва даволаш маркази Мчжда 34 киши, шу жумладан 6 нафар шифокор, 14 нафар ўрта тиббиёт ходими ва 12 нафар ёрдамчи ходим ишлайди.
Ушбу тиббиёт марказининг самарали ишлаши учун 12 миллион сомонийлик замонавий тиббий асбоб-ускуналар харид қилинган ва ўрнатилган.
Тинчлик ва миллий бирлик асосчиси – Миллат пешвоси, Тожикистон Республикаси Президенти муҳтарам Эмомали Раҳмон ушбу тиббиёт муассасасининг шарт-шароитлари ва имкониятлари билан танишар экан, қурилиш ишлари ва аҳоли учун яратилган шароитларни юқори баҳолади.