«Саломат» тиббиёт маркази фойдаланишга топширилди
Тинчлик ва миллий бирлик асосчиси – Миллат пешвоси, Тожикистон Республикаси Президенти муҳтарам Эмомали Раҳмон Хатлон вилоятининг Фархор ноҳиясига иш сафари доирасида «Саломат» тиббиёт марказини фойдаланишга топширди.
«Саломат» тиббиёт маркази» маҳаллий тадбиркор Азиза Умарова томонидан аҳолига замонавий асбоб-ускуналардан фойдаланган ҳолда диагностика ва терапевтик ёрдам кўрсатиш мақсадида ташкил этилган.
Тиббиёт маркази биноси қурилиши 2021 йилда бошланган ва 3 қават ва ертўладан иборат.
Ушбу иншоотнинг қурилиш ишлари икки йил давомида маҳаллий қурилиш компанияси томонидан амалга оширилди.
Бинонинг ертўласида физиожарроҳлик ва дорихона бўлими, биринчи қаватда юракни лектр ёзиш, юрак экоултратовуш текшириш ва компютер томографияси учун хоналар мавжуд.
Шунингдек, иккинчи ва учинчи қаватларда аёллар касалликлари, стоматологлар, қулоқ, томоқ ва бурун, юрак касалликлари, асаб, ички касалликлар, интенсив терапия хоналари ва клиник ва биокимёвий лабораториялар мавжуд.
Давлатимиз раҳбари муҳтарам Эмомали Раҳмон ушбу марказдаги қурилиш ишлари сифати ва ташхис қўйиш ва даволаш учун қулай имкониятларни юқори баҳолади, хизмат кўрсатишни янада такомиллаштириш бўйича ходимларга аниқ кўрсатма ва тавсиялар берди.