«Боғи Нодир» боғдорчилик хўжалигига ташриф
Тожикистон Республикаси Президенти муҳтарам Эмомали Раҳмон Хатлон вилоятининг Фархор ноҳиясига иш сафари чоғида «Боғи Нодир» боғдорчилик хўжалигига ташриф буюрди.
Давлатимиз раҳбари муҳтарам Эмомали Раҳмон «Боғи Нодир» боғдорчилик хўжалигида ердан фойдаланиш маданияти, жумладан, қайта екиш, пахта йиғим-терими, шоли етиштириш, иссиқхона ва 1000 тонналик музхона фаолияти билан танишди, қишлоқ хўжалиги маҳсулотлари намойишини кўздан кечирди.
160 гектар майдонга эга, 80 нафар акциядори бўлган боғдорчилик хўжалигида турли мевали дарахтлар, турли сабзавот ва экинлар етиштирилади.
Ноҳия ва бошқа истеъмол бозорларини янги ва сифатли қишлоқ хўжалиги маҳсулотлари билан таъминлаш мақсадида 50 гектар ўрик, 4 гектар анор, 3 гектар бодом, 7 гектар олхўри, 6 гектар пиёз ва 8 гектар қовоқ етиштириш йўлга қўйилгани маълум қилинди.
«Боғи Нодир» деҳқон хўжалиги кўп тармоқли бўлиб, 48 гектар майдонда пахта, 32 гектар майдонда шоли етиштиради.
Давлатимиз раҳбари муҳтарам Эмомали Раҳмон «БоғиНодир» боғдорчилик хўжалиги фаолияти билан танишар экан, ишни ташкил етиш, ердан унумли фойдаланиш ва истеъмол бозорини сифатли қишлоқ хўжалиги маҳсулотлари билан таъминлаш борасидаги ишларга муносиб баҳо берди.
Шунингдек, хўжалик раҳбарларига боғдорчилик ва қишлоқ хўжалигини ривожлантириш бўйича фойдали тавсиялар ва маслаҳатлар берилди.