МИЛЛАТ ПЕШВОСИ КЎЛОБ ШАҲРИДА
19 октябр куннинг иккинчи ярмида Тинчлик ва миллий бирлик асосчиси – Миллат пешвоси, Тожикистон Республикаси Президенти муҳтарам Эмомали Раҳмон халқнинг турмуш шароити билан танишиш, бир қатор иншоотларни фойдаланишга топшириш ва аҳоли билан мулоқот қилиш мақсадида Хатлон вилоятининг Кўлоб шаҳрига хизмат сафари билан ташриф буюрди.
Кўлоб халқаро аэропортида олий мартабали меҳмон – Миллат пешвоси, Тожикистон Республикаси Президенти муҳтарам Эмомали Раҳмонни шаҳар аҳолиси ва фаоллари илиқ ва самимий эҳтиром ҳамда ўзгача шукуҳ билан қарши олдилар.