Тожикистон ва Финляндия сиёсий маслаҳатлашувлари
Тожикистон Республикаси ва Финляндия Республикаси ташқи ишлар вазирликлари ўртасидаги сиёсий маслаҳатлашувларнинг навбатдаги босқичи Тожикистон ташқи ишлар вазирининг ўринбосари Фарҳод Салим ва Финляндия ташқи ишлар вазирлигининг Россия, Шарқий Европа ва Марказий Осиё департаменти Бош директори Мария Ливала бошчилигида бўлиб ўтди.
Муҳокама чоғида икки мамлакат ўртасидаги сиёсий, иқтисодий, гуманитар, фан ва таълим соҳаларидаги ҳамкорликнинг бугунги ҳолати ва истиқболлари, халқаро ва минтақавий ташкилотлар доирасидаги ҳамкорлик ҳамда томонларни қизиқтирган бошқа масалалар муҳокама қилинди.
Томонлар ўзаро манфаатли барча соҳаларда икки мамлакат ўртасидаги дўстлик ва ҳамкорлик муносабатларини янада ривожлантиришга тайёрлиги ва иштиёқи билдирилди.