Мактабнинг янги биноси фойдаланишга топширилди

25 октябр куни Тинчлик ва миллий бирлик асосчиси — Миллат пешвоси, Тожикистон Республикаси Президенти муҳтарам Эмомали Раҳмон Ваҳдат шаҳрида Исматулло Ҳикматуллоев номидаги 95-сонли ӯрта умумтаълим муассасасининг янги биносини фойдаланишга топширди.
Янги таълим иншооти уч қаватдан иборат бӯлиб, мамлакат Президенти муҳтарам Эмомали Раҳмоннинг дастур ва кӯрсатмалари доирасида ватанпарвар тадбиркор Рустам Ҳикматуллоев ташаббуси билан замонавий лойиҳада бунёд этилган ва икки сменада 960 нафар ӯқувчилар таҳсил олиши учун мӯлжалланган.
Иншоотда қурилиш ишлари 200 нафар маҳаллий мутахассисларни жалб этган ҳолда белгиланган муддатда ва юқори сифатда ниҳоясига етказилди.
Мазкур маърифат маскани 18та барҳаво синфхоналар, жумладан, химия, биология, физика, математика, география, ҳарбий мудофаага тайёргарлик, қиз болалар ва ӯғил болалар учун алоҳида меҳнат таълими кабинетлари, 16та компютер билан жиҳозланган ахборот технологиялари синфи, лабораториялар, кутубхона, спорт зали ва майдончаси, 5та иш кабинети ва бошқа ёрдамчи иншоотлардан иборат.
Мактабнинг барча синфхоналари зарурий ускуналар ва ӯқув жиҳозлари билан таъминланган бӯлиб, ӯқувчилар замонавий имкониятлардан фойдаланган ҳолда давлат таълим дастурларини, хусусан, аниқ фанларни ҳар томонлама ӯрганиш билан қамраб олинадилар.