Миллат пешвоси Рўдакий ноҳиясига ташриф буюрди

26 октябр куни Тинчлик ва миллий бирлик асосчиси, Миллат пешвоси, Тожикистон Республикаси Президенти муҳтарам Эмомали Раҳмон ободонлаштириш ва яратувчанлик ишлари, кузги экишни кенгайтириш ишларнинг бориши билан танишиш ва бир қатор ижтимоий иншоотларнинг очилиши иштирок этиш мақсадида Рўдакий ноҳиясига ташриф буюрди.
Давлатимиз раҳбари муҳтарам Эмомали Раҳмон Рўдакий ноҳияси Зайнабобод қишлоғининг Сароб қишлоғида Ҳилол паррандачилик фермасини ишга туширди ва унинг фаолияти билан танишди.
Янги корхона асосан курка, каклик ва қирғовулларни кўпайтириш билан шуғулланади ва биринчи навбатда парранда гўшти билан ички бозор еҳтиёжларини қондиришга интилади. Етиштириш ва ишлаб чиқариш салоҳиятининг ўсиб бориши билан келажакда тайёр маҳсулотларни бошқа мамлакатларга экспорт қилиш ҳам кутилмоқда.
Ушбу корхона фаолиятининг бошланиши 50 нафар маҳаллий аҳолини доимий иш ва яхши маош билан таъминлашга имкон яратди.
Давлатимиз раҳбари муҳтарам Эмомали Раҳмонга маълум қилишларича, Ҳилол паррандачилик фермаси биринчи босқичда 70 минг бош курка, каклик ва қирғовулларни парваришлаб, йилига 1 миллион бошгача парранда етиштиришга қодир.