Душанбе шаҳрида 7та саноат корхонаси фойдаланишга топширилди

31 октябр куни Тинчлик ва миллий бирлик асосчиси-Миллат пешвоси, Тожикистон Республикаси Президенти муҳтарам Эмомали Раҳмон ва Душанбе шаҳри раиси муҳтарам Рустами Эмомали давлат мустақиллигининг 35 йиллиги муносабати билан ва мамлакатни жадал саноатлаштиришнинг стратегик мақсадида «Саноатни ривожлантириш йиллари» доирасида 4000дан ортиқ иш ўринларига эга 7 та йирик саноат корхоналарини фойдаланишга топширди.
Дастлаб, Миллат пешвоси, Тожикистон Республикаси Президенти муҳтарам Эмомали Раҳмон ва Тожикистон Республикаси Олий Мажлиси Миллий мажлиси Раиси, Душанбе шаҳри раиси муҳтарам Рустами Эмомали реконструксия қилинганидан сўнг «Гулистони Душанбе» очиқ акциядорлик жамиятини фойдаланишга топширдилар.