Миллат пешвоси «Арвис» компаниясининг тўқимачилик корхонасини ишга туширди
Тинчлик ва миллий бирлик асосчиси-Миллат пешвоси, Тожикистон Республикаси Президенти муҳтарам Эмомали Раҳмон ва Душанбе шаҳри раиси муҳтарам Рустами Эмомали пойтахтнинг Фирдавий ноҳиясида «Арвис» компаниясининг тўқимачилик корхонасини ишга туширдилар.
Замонавий технологиялар асосида қурилган янги корхона ҳар хил турдаги сочиқлар, барча ёшдагилар учун халат ва бошқа турдаги маҳсулотлар каби мато ва тайёр маҳсулотлар ишлаб чиқариш билан шуғулланади.
«Арвис» тўқимачилик корхонаси йилига 3600 тонна пахта ипини қайта ишлаш ва ундан тайёр маҳсулотларни ишлаб чиқариш, харидорларга юқори сифат ва бозор дизайни ва шаклини таклиф қилиш имкониятига эга.
Келгусида компаниянинг тайёр маҳсулотларини босқичма-босқич экспорт қилиш ҳам режалаштирилган, чунки корхона ускуналари ва жиҳозлари жаҳон стандартлари доирасида ўзининг якуний маҳсулотларини ишлаб чиқариш имконини беради. Айни пайтда янги компания 500 та тўқимачилик маҳсулотлари ишлаб чиқаришни йўлга қўйди.