Самарқанд шаҳрида Ӯзбекистон маданий меросига бағишланган нуфузли халқаро конгресс
5-8 ноябр кунлари Самарқанд шаҳридаги Silk Road Samarkand сайёҳлик мажмуаси худудида Ӯзбекистон маданий меросини ӯрганиш, сақлаш ва оммалаштириш буйича Бутунжаҳон жамиятининг «Ӯзбекистон маданий мероси-янги Ренессанс асоси» 7-халқаро конгресси бӯлиб ӯтади. Бу ҳақда «Овози тоҷик» радиоси мухаррири Дурдона Расулова хабар беради.
Бугун, «Minyon» меҳмонхонаси, Чанған мажлислар залида, Бутунжаҳон жамияти илмий кенгаши ва бошқаруви йиғилиши бӯлиб ӯтмоқда. Йиғилиш аввалида Ӯзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёевнинг Ӯзбекистон маданий меросини сақлаш, оммалаштириш ва ӯрганиш соҳасидаги ташаббуслари ҳақида видеоролик намойиш этилди. Шундан сӯнг Бутунжаҳон жамияти бошқаруви ва илмий кенгаши аъзолари ӯз қутлов сӯзларини баён қилдилар.
Мазкур тадбир анъанавий тарзда ӯтказилиб, дунёнинг қирққа яқин мамлакатидан 300 га яқин олимларни бирлаштиради. Таъкидлаш жоизки, Тожикистондан ҳам бир қатор олимлар мазкур конгрессда ӯз маърузалари билан иштирок этиш учун ташриф буюришган.