Миллат пешвоси Саудия Арабистони Қироллигида

10 ноябр куни Тинчлик ва миллий бирлик асосчиси – Миллат пешвоси, Тожикистон Республикаси Президенти муҳтарам Эмомали Раҳмон Ислом ҳамкорлик ташкилотига аъзо давлатлар раҳбарларининг навбатдан ташқари саммитида иштирок этиш учун Саудия Арабистони Қироллигига сафар қилди.
Ушбу сафарда Тожикистон Республикаси Президенти муҳтарам Эмомали Раҳмонга Тожикистон Республикаси Президентининг ташқи алоқалар бўйича ёрдамчиси, Иқтисодий тараққиёт ва савдо, Молия вазирлари, Ташқи ишлар вазирининг ўринбосари ва бошқа расмий шахслар ҳамроҳлик қилмоқда.
Шоҳ Холид халқаро аэропортида олий мартабали меҳмон, Тожикистон Республикаси Президенти муҳтарам Эмомали Раҳмонни Ар-Риёд минтақаси амирининг ўринбосари ва бошқа расмийлар самимий кутиб олди.