Миллат пешвоси Саудия Арабистони Инвестиция вазири билан учрашди

11 ноябр куни Ислом ҳамкорлик ташкилотига аъзо давлатлар раҳбарларининг навбатдан ташқари саммити доирасида Тинчлик ва миллий бирлик асосчиси – Миллат пешвоси, Тожикистон Республикаси Президенти муҳтарам Эмомали Раҳмон Саудия Арабистони Қироллиги Инвестиция вазири Холид Ал-Фолиҳ билан учрашди.
Учрашувда Саудия Арабистони ишбилармон ва сармоявий доираларининг Тожикистонда кичик ва йирик ижтимоий-иқтисодий лойиҳаларни амалга оширишдаги иштироки ва ёрдами билан боғлиқ масалалар муҳокама қилинди.
Савдо-иқтисодиёт соҳасидаги ҳамкорликни ривожлантириш ва кенгайтириш Тожикистон ва Саудия Арабистонининг биргаликдаги чора-тадбирларининг асосий йўналишларидан бири сифатида талқин қилинди.
Тожикистон ва Саудия Арабистони иқтисодий, тижорат инвестициялари, техник ва маданий масалалар бўйича ҳукуматлараро комиссиясининг учинчи даври ҳамда 2022 йилнинг 24 декабрда Душанбе шаҳрида бўлиб ўтган Тожикистон ва Саудия Арабистони сармоявий форумидан сўнг савдо-иқтисодий ҳамкорликни ривожлантириш ва инвестициялар бўйича томонларнинг эътибори ошгани таъкидланди. Тожикистон Республикаси ҳукумати ва Саудия Арабистони Қироллиги ҳукумати ўртасида инвестицияларни рағбатлантириш ва ўзаро ҳимоя қилиш тўғрисидаги битим имзоланиши ушбу йўналишда мустаҳкам меъёрий-ҳуқуқий базани яратди.
Томонлар Саудия Арабистони капиталини Тожикистон халқ хўжалигининг турли соҳаларига, жумладан, енгил саноат, тўқимачилик, фармацевтика саноати, қурилиш материаллари, фойдали қазилмалар, энергетика ишлаб чиқариш, Тожикистон ва Саудия Арабистони фондини ёки қўшма компаниясини ташкил этиш, Тожикистонда кичик ва ўрта инвестиция лойиҳаларини қўллаб-қувватлаш, Душанбе – Жидда йўналиши бўйича тўғридан-тўғри йўналишларни очиш ҳамда Тожикистон ва Саудия Арабистонининг бошқа шаҳарлари ўртасида тўғридан-тўғри ҳаво йўлларини ташкил этиш бўйича самарали фикр алмашдилар.
Тожикистон ҳукуматининг амалдаги қонунчилик асосида Саудиялик инвесторларга зарур имтиёзлар беришга тайёрлиги таъкидланди.