«Суғд вилоятида табобат ва соғломлаштириш сайёҳлигининг ривожланиши»
«Суғд вилоятида табобат ва соғломлаштириш сайёҳлигининг
ривожланиши» – Бўстон шаҳрида ўтказилган тадбир шундай, деб аталди.
Мазкур минтақавий тадбир Тожикистон Республикаси Ҳукумати қошидаги Сайёҳликни ривожлантириш қўмитаси ва Бўстон шаҳар давлат ҳокимияти ижроия мақомоти ташаббуси билан ўтказилди.
Кейинги йилларда бутун мамлакатда бўлганидек вилоятда ҳам сайёҳликнинг бошқа турлари каби табобат ва соғломлаштириш туризми ривожланиб бормоқда. Гулистон шаҳрида, «Тожик денгизи» соҳилида жойлашган «Баҳористон», «Соҳил» каби осойишгоҳлар, шунингдек вилоятнинг бошқа шаҳар ва ноҳияларидаги соғликни мустаҳкамлаш ва даволаниш муассасаларига фақат мамлакатнинг турли минтақаларидангина эмас, балки хориждан ҳам келаётган сайёҳлар сони тобора кўпаймоқда.
Тадбирда мамлакат Сайёҳликни ривожлантириш қўмитаси раиси Камолиддин Мўминзод, Суғд вилояти давлат ҳокимияти ижроия мақомотининг сайёҳликни ривожлантириш бўлими мудири Абдумажид Раҳимов, Бўстон шаҳри Раиси Нигорахон Ғаффорзода, осойишгоҳ ва санаторийлар, минтақавий сайёхлик ширкатлари вакиллари иштирок этишди.