Футбол: Тожикистон-Покистон

16 ноябр куни республикамиз пойтахти – Душанбе шаҳридаги марказий ўйингоҳда футбол бўйича «Жаҳон чемпионати – 2026» турнири саралаш мусобақалари иккинчи босқичининг 1-тур ўйини бўлиб ўтди.
Унда мамлакатимиз миллий терма жамоаси Иордания миллий термасига қарши майдонга тушди.
Тожикистон терма жамоаси Бош мураббийи – хорватиялик мутахассис Петр Сегрт миллий терма жамоанинг кенгайтирилган таркиби рўйхатига 24 нафар: 3 нафар дарвозабон, 7 нафар ҳимоячи, 10 нафар ярим ҳимоячи ва 4 нафар ҳужумчини киритган эди.
Учрашувни 46 ёшли ФИФА рефериси Али Сабоҳ Ал-Қайсий бошчилигидаги ироқлик ҳакамлар бригадаси бошқариб боришди.
Тожикистон ва Иордания термаларининг учрашуви 1:1 ҳисобида якунланди.
Мусобақаларнинг 2-турида саралашнинг «G» гуруҳида тўп сураётган миллий терма жамоамиз 21 ноябр куни Исломобод шаҳрида Покистон миллий терма жамоасининг меҳмони бўлади.