МИЛЛАТ ПЕШВОСИ РАСМИЙ ТАШРИФ БИЛАН РОССИЯГА ЖЎНАБ КЕТДИ
21 ноябр куни Тинчлик ва миллий бирлик асосчиси – Миллат пешвоси, Тожикистон Республикаси Президенти муҳтарам Эмомали Раҳмон Россия Федерациясига расмий ташрифни амалга ошириш учун сафар қилди.
Душанбе халқаро аэропортида Тожикистон Республикаси Президенти муҳтарам Эмомали Раҳмонни Тожикистон Республикаси Олий Мажлиси Миллий мажлиси Раиси, Тожикистон Республикаси Олий Мажлиси Намояндалар мажлиси Раиси, Тожикистон Республикаси Бош вазири, Тожикистон Республикаси Президенти Ижроия аппарати раҳбарининг биринчи ўринбосари ва бошқа расмий шахслар кузатиб қўйишди.
Ушбу сафарда Тожикистон Республикаси Президенти муҳтарам Эмомали Раҳмонга Тожикистон Республикаси Бош вазирининг ўринбосари, Ташқи ишлар вазири, Тожикистон Республикаси Президентининг ташқи алоқалар масалалари бўйича ёрдамчиси, Мудофаа, Ички ишлар, Иқтисодий тараққиёт ва савдо, Саноат ва янги технологиялар, Энергетика ва сув захиралари, Транспорт, Меҳнат, муҳожирлик ва аҳолини иш билан таъминлаш, Маориф ва илм, Қишлоқ хўжалиги, Маданият, Молия вазирлари, Меъморчилик ва қурилиш комитети раиси, Божхона ва Ижро хизматлари бошлиқлари, Тожикистон Фанлар миллий академияси президенти ва бошқа расмий шахслар ҳамроҳлик қилишмоқда.