ТОЖИКИСТОН ПРЕЗИДЕНТИ РАСМИЙ КУТИБ ОЛИНДИ

Тинчлик ва миллий бирлик асосчиси – Миллат пешвоси, Тожикистон Республикаси Президенти муҳтарам Эмомали Раҳмон расмий ташрифни амалга ошириш учун Россия Федерациясининг Москва шаҳрига ташриф буюрди.
Олий мартабали меҳмон, Тожикистон Республикаси Президентини расмий кутиб олиш маросими Москва шаҳридаги «Внуково-2» аэропортида бўлиб ўтди.
Давлатимиз раҳбари муҳтарам Эмомали Раҳмонни Россия Федерацияси Ҳукуматининг юқори мартабали вакиллари самимий кутиб олдилар.
Муносиб кутиб олиш учун аэропорт майдони икки мамлакатнинг давлат байроқлари билан безатилган, Москва гарнизони Қуролли кучлари бўлинмаларининг Фахрий қоровул ротаси ва ҳарбий нафас чолғу асбоблари оркестри гуруҳи саф тортган эди.
Фахрий қоровул ротаси командирининг олий мартабали меҳмонга берган рапортидан сўнг, шу ерда икки давлатнинг миллий мадҳиялари янгради.
Расмий кутиб олиш маросими Тожикистон Республикаси Президенти муҳтарам Эмомали Раҳмоннинг Фахрий қоровул ротаси олдидан ўтиши, фахрий рота байроғига эҳтиром кўрсатиши, Қуролли кучлар бўлинмалари фахрий қоровулининг олий мартабали меҳмон олдидан тантанали равишда ўтиши билан якунланди.
«Ховар» ТМАА.