Миллат пешвоси Дубай шаҳрига сафар қилди

30 ноябр куни Тинчлик ва миллий бирлик асосчиси, Миллат пешвоси, Тожикистон Республикаси Президенти муҳтарам Эмомали Раҳмон Бирлашган Миллатлар Ташкилотининг иқлим ўзгариши бўйича доиравий Конвенсияси томонларининг 28-конференциясида иштирок этиш учун Бирлашган Араб Амирликларининг Дубай шаҳрига сафар қилди.
Душанбе халқаро аэропортида Тожикистон Республикаси Президенти Эмомали Раҳмонни Тожикистон Республикаси Олий Мажлиси Миллий мажлиси Раиси, Тожикистон Республикаси Олий Мажлиси Намояндалар мажлиси Раиси, Тожикистон Республикаси Бош вазири, Тожикистон Республикаси Президенти Ижроия аппарати раҳбарининг биринчи ўринбосари ва бошқа расмий шахслар кузатиб қўйишди.
Ушбу сафарда Тожикистон Республикаси Президенти муҳтарам Эмомали Раҳмонга ташқи ишлар вазири, Тожикистон Республикаси Президентининг ташқи алоқалар бўйича ёрдамчиси, энергетика ва сув захиралари, Соғлиқни сақлаш ва аҳолини ижтимоий муҳофаза қилиш, қишлоқ хўжалиги, саноат ва янги технологиялар вазирлари, Атроф-муҳитни муҳофаза қилиш комитети раиси, Давлат моддий захиралар агентлиги директори ва бошқа расмий шахслар ҳамроҳлик қилишмоқда.