Тожикистон Республикаси Ҳукуматининг мажлиси бўлиб ўтди

29 ноябр куни Тинчлик ва миллий бирлик асосчиси — Миллат пешвоси, Тожикистон Республикаси Президенти, Тожикистон Республикаси ҳукумати раиси муњтарам Эмомали Раҳмон раислигида Тожикистон Республикаси Ҳукуматининг йиғилиши бўлиб ўтди.
Мажлисда дастлаб Тожикистон Республикаси Молия вазири Файзиддин Қаҳҳорзоданинг «Тожикистон Республикасининг 2024 йилги Давлат бюджети тўғрисида»ги Тожикистон Республикаси Қонунини амалга ошириш чора-тадбирлари тўғрисидаги Тожикистон Республикаси Њукумати ќарори њаќидаги ҳисоботи тингланди.
Тожикистон Республикаси ҳукуматининг ќарорини ишлаб чиқишдан асосий мақсад давлат бюджетини ижро этиш жараёнини, бюджет маблағларидан самарали ва мақсадли фойдаланишни белгилаш, шунингдек вазирликлар, давлат комитетлари, идоралар, вилоятлар раисларининг мажбуриятларини белгилаш, шаҳар ва ноњиялар, корхоналар, муассасалар ва ташкилотлар, мулкчилик шаклидан қатъи назар, Тожикистон Республикасининг «Тожикистон Республикасининг 2024 йилги Давлат бюджети тўғрисида»ги Қонунининг бажарилиши билан боғлиқдир.