Тожикистон ва Қирғизистон ҳукумат делегациялари ҳамраисларининг мулоқоти бӯлиб ӯтди
1 декабр куни Тожикистон Республикаси Суғд вилояти Бӯстон шаҳрида Тожикистон ва Қирғизистон ӯртасидаги давлат чегарасини аниқлаш ва белгилаш бӯйича Тожикистон Республикаси ва Қирғизистон Республикаси ҳукумат делегациялари ҳамраислари Саймумин Ятимов ва Қамчибек Тошиевнинг мулоқоти бӯлиб ӯтди.
Раҳбарлар Тожикистон ва Қирғизистон ӯртасидаги давлат чегарасини аниқлаш ва белгилаш бӯйича Тожикистон Республикаси ва Қирғизистон Республикаси ҳукумат делегациялари ишини ижобий баҳоладилар.
Томонлар қолган участкаларда Тожикистон ва Қирғизистон ӯртасидаги давлат чегараси чизиғи ӯтишини белгилашни ниҳоясига етказиш жараёнини фаоллаштириш зарурлигини таъкидладилар.