Миллат пешвоси КОП28 конференциясининг очилиш маросимида иштирок этди
1 декабр куни БААнинг Дубай шаҳрида Тинчлик ва миллий бирлик асосчиси – Миллат пешвоси, Тожикистон Республикаси Президенти муҳтарам Эмомали Раҳмон Бирлашган Миллатлар Ташкилотининг иқлим ўзгариши бўйича доиравий Конвенсияси (КОП28) томонларининг 28-конференциясининг очилиш маросимида иштирок этди.
Конференциянинг очилиш маросимида Тожикистон Республикаси Президенти Эмомали Раҳмонни Бирлашган Араб Амирликлари Президенти Шайх Муҳаммад бин Зойид Оли Наҳён ва Бирлашган Миллатлар Ташкилоти Бош котиби Антонио Гутерреш кутиб олишди.
Бирлашган Миллатлар Ташкилотининг иқлим ўзгариши бўйича доиравий Конвенсияси (CОП28) томонларининг 28-конференциясида 160дан ортиқ давлат ва ҳукумат раҳбарлари, халқаро ташкилотлар вакиллари иштирок этмоқда.