Тожикистон элчиси Қувайт Араб иқтисодиётини ривожлантириш жамғармаси Бош директори билан учрашди
Тожикистон Республикасининг Қувайт давлатидаги элчиси Зубайдулло Зубайдзода Қувайт Араб иқтисодиётини ривожлантириш жамғармаси Бош директори Валид Шимлон Ал-Баҳар билан учрашди.
Учрашув давомида томонлар ҳамкорликнинг ҳолати ва истиқболлари, мамлакатнинг муҳим лойиҳаларини амалга оширишда, шу жумладан автомобил йўлларини реконструксия қилиш ва қуришда Қувайт Араб иқтисодиётини ривожлантириш жамғармаси молиялаштиришни кўпайтириш билан боғлиқ масалаларни муҳокама ќилдилар.