Путин яна номзод бўлади

Россиянинг амалдаги Президенти Владимир Путин 2024 йилги сайловда ӯз номзодини қӯйишини маълум қилди.
У ўз қарорини Кремлда Россия ҳарбийларини тақдирлаш маросимидан кейин, Украинадаги уруш қатнашчиси, ўзини ўзи эълон қилган ДХР «парламенти» спикери Артём Жога билан бўлган суҳбатда эълон қилди.Россияда президент сайлови 2024 йил 15-17 март кунлари бўлиб ўтади.
Владимир Путин бундан олдин 4 марта президентлик сайловида номзодини қўйган ва барчасида ғалаба қозонган.
У 2000 йилдан бери Россияга раҳбарлик қилмоқда. Унинг амалдаги президентлик ваколати 2024 йил 7 май куни ниҳоясига етади.