Ички ишлар вазири Эрон элчиси билан учрашди
Тожикистон Республикаси ички ишлар вазири Рамазон Раҳимзода Эрон Ислом Республикасининг Тожикистондаги Фавқулодда ва Мухтор элчиси Алиризо Њаќиќиён билан учрашди, унда томонлар жиноятчиликка қарши курашиш ва хавфсизликни мустаҳкамлашга тайёр эканликларини билдирдилар, дея хабар берди ички ишлар вазирлиги матбуот хизмати.
Учрашувда Тожикистон Республикаси ички ишлар вазирлигининг Эрон Ислом Республикаси Ички ишлар вазирлиги билан икки томонлама ҳамкорлиги йилдан-йилга икки томонлама ва кўп томонлама шартномалар асосида ривожланиб бораётгани таъкидланди. Ушбу ўзаро манфаатли ҳамкорлик замонамизнинг номақбул ҳодисалари, хавф-хатарлари ва таҳдидларига қарши курашда ижобий натижа бериши мумкин.
Учрашув якунида тил ва маданий уйѓунликка эга икки биродар давлатлар ўртасидаги муносабатларнинг яхши истиқболлари янада мустаҳкамланишига умид билдирилди.