Тожикистон Халқ демократик партияси Марказий Ижроия қўмитасининг йиғилиши бўлиб ўтди

8 декабр куни Душанбе шаҳрида Тожикистон Халқ демократик партияси Марказий Ижроия қўмитасининг йиғилиши бўлиб ўтди, унда Тинчлик ва миллий бирлик асосчиси – Миллат пешвоси, Тожикистон Республикаси Президенти, Тожикистон халқ демократик партияси раиси муњтарам Эмомали Раҳмон иштирок этди ва нутқ сўзлади.
Йиғилишда Тожикистон Халқ демократик партияси Кенгаши ва Марказий Ижроия қўмитаси аъзолари, Тожикистон Халқ демократик партиясининг Олий Мажлис Намояндалар мажлиси таркибидаги фраксияси, бир қанча тегишли тузилма ва идоралар раҳбарлари, партия Марказий Ижроия қўмитасининг масъул ходимлари, партиянинг вилоят, шаҳар ва ноњиялардаги ижроия қўмиталари, партиянинг оммавий ахборот воситалари вакиллари ва Тожикистон Халқ демократик партиясининг фаол аъзолари иштирок этди.
Мажлисда кун тартибига мувофиқ, Миллат пешвосининг фуқароларнинг ватанпарварлик ва миллий ғурур туйғусини ривожлантириш ташаббусларини амалга ошириш учун Тожикистон Халқ демократик партиясининг вазифалари муҳокама қилинди.
Партия раиси ўз нутқида давлатнинг тўла мустақиллигини таъминлаш, уни мустаҳкамлаш ва кенгайтириш вазифаларини ҳал этиш кўп жиҳатдан миллий ватанпарварлик туйғуси ва жамиятнинг барча кучларининг ҳамжиҳатлигига боғлиқлигини таъкидлади.
Шунинг учун биз ушбу масалаларни муҳим партия ҳамжамиятида таҳлил қилишга ва кўриб чиқишга қарор қилдик, чунки бажарилган ишларни таҳлил қилиш ва сарҳисоб қилиш ва кейинги фаолиятнинг аниқ йўналишларини излаш Тожикистон Халқ демократик партияси ишини барқарор йўлга қўйишга имкон беради, -деди давлатимиз раҳбари.
Сўнгги бир неча йил ичида сиёсий можароларнинг табиати бутунлай ўзгаргани, бутун дунёда бир қатор ижтимоий, иқтисодий, техноген ва табиий таҳдидлар авж олгани таъкидланди.
Бугун мамнуният билан айтишимиз мумкинки, Тожикистон Халқ демократик партияси кучли сиёсий кучга айланди. Унинг сафларида 540 мингдан ортиқ аъзо 7 минг партия ташкилотига бирлашган.
Партия Раисининг нутќидан сўнг, Марказий Ижроия қўмитаси аъзолари, жумладан, Мурғоб ноњияси раиси, Тожикистон Республикаси Олий Мажлиси Миллий мажлиси аъзоси Ҳусниябону Ражабзода, Тожикистон Халқ демократик партиясининг Душанбе шањридаги Ижроия қўмитаси раиси Иброҳим Мирзозода, Тожикистон Миллий Фанлар Академияси сув, энергетика ва экология институти директори ўринбосари Номвар Ќурбонов, Тожикистон Миллий университети 3-курс талабаси, «Фурўѓи субњи доної китоб аст» республика танлови ғолиби Шукрона Тоҳирий, Россия Федерациясида ижрочилар ўртасида ўтказилган телевизион танлов ғолиби Фаррух Хасанов, Роѓун ГЭСи очиқ аксиядорлик жамияти бошланғич партия Ижроия қўмитаси раисининг биринчи ўринбосари Сайдулло Абдулаҳадзода, Тожикистон Республикаси Олий Мажлиси Намояндалар мажлиси депутати Солеҳа Холмањмадзода, Тожикистон Халқ демократик партиясининг Рашт ноњиясидаги Ижроия қўмитаси раиси Зарина Идизода сўзга чиќдилар.
Муҳокама қилинаётган масалалар юзасидан йиғилиш қарори қабул қилинди.