Халқаро илмий-амалий конференция

Тожикистон Фанлар миллий академиясининг музликлар тадқиқот марказида Бирлашган Миллатлар Ташкилотининг «2025 йил — халқаро музликларни ҳимоя қилиш йили» резолюциясини амалга оширишга бағишланган «Иқлим ўзгаришининг Тожикистон Республикаси музликларига таъсири ва музликларни сақлаш» мавзусида халқаро илмий-амалий конференция бўлиб ўтди.
Анжуманда Тожикистон Республикаси Олий Мажлиси, Тожикистон Фанлар Миллий Академияси, вазирлик ва қўмиталар, университет ва институтлар, ЮНЕСКО, Швейцариянинг ривожланиш бўйича ҳамкорлари, Алп Геофизика институти вакиллари ва мамлакатнинг бошқа олимлари иштирок этди. Унда 15дан ортиқ хорижий вакиллар ҳам иштирок етиб, иштирокчиларга ўз маърузаларини тақдим этдилар.
Конференцияда криосфера, музликлар ва қор қопламини ўрганишнинг замонавий усуллари, сув ресурсларининг ҳозирги ҳолати, иқлим ўзгариши ва унинг музликларга таъсири, музликларни гидрокимёвий, радиоизотоп ўрганиш ва баҳолаш усуллари ва оқаётган музлик сувининг сифати, табиий қор, музликлар, музли кўллар билан боғлиқ офатлар ва халқ хўжалигига зарарни камайтириш йўллари, санитария ва экологик шароитларнинг музликларга таъсири муҳокама қилинди.