Тожикистон ва Эрон муносабатлари муҳокама қилинди
Тожикистон Республикасининг Эрон Ислом Республикасидаги элчиси Низомиддин Зоҳидий Эрон Ислом Кенгаши (парламенти) йиғилишининг халқаро масалалар бўйича маслаҳатчиси Козими Шофей билан учрашди.
Учрашувда томонлар Тожикистон ва Эрон ўртасидаги кўп қиррали муносабатлар кенгайганидан мамнун эканликларини билдириб, икки мамлакат парламентлари ўртасидаги ҳамкорликни мустаҳкамлаш масалаларини муҳокама қилдилар.