Турсунзода шаҳрида янги иссиқхона
Турсунзода шаҳрида 5 сотих майдонда помидор, бодринг ва бошқа сабзавотларнинг юқори сифатли кўчатларини етиштириш учун иссиқхона қурилди. Бу ҳақда Турсунзода шаҳри давлат ҳокимияти ижроия органидан маълум қилинди.
Шаҳар деҳқонлари учун иссиқхона бир босқичда 100 000тагача юқори сифатли кўчатларни таклиф қилиши ва 10дан ортиқ фуқароларни доимий иш билан таъминлаши мумкин.
Шу билан бирга, Турсунзода шаҳрида «Бозор муносабатлари орқали қишлоқни ривожлантириш» лойиҳаси амалга оширилмоқда. Ушбу лойиҳа қишлоқ хўжалигининг жадал кенгайишини таъминлайди ва қишлоқ аҳолисига кенг иқтисодий имкониятлар яратади.