Тожикистон ва ОПЕК кредит шартномалари
Тожикистон Республикаси ва ОПЕК халқаро тараққиёт жамғармаси ўртасида «Гулистон –Фархор – Панж– Дўстий автомагистралини реконструксия қилиш» лойиҳасининг биринчи босқичи ва «Таълимни ривожлантириш Миллий стратегиясини амалга оширишни қўллаб-қувватлаш» лойиҳасининг иккинчи босқичини биргаликда молиялаштириш учун кредит шартномалари имзоланди.
Гулистон–Фархор–Панж–Дўстий автомагистралини реконструксия қилиш лойиҳасининг асосий мақсади Тожикистон Республикаси автомобил йўллари тармоғининг самарадорлиги ва сифатини ошириш ва республиканинг халқаро транзит салоҳиятини ривожлантиришга кўмаклашишдан иборат.
Шартнома миқдори 10 миллион Ақш долларини ташкил этади ва тўлиқ ОПЕК халқаро тараққиёт жамғармасининг имтиёзли кредити ҳисобидан молиялаштирилади.
«Таълимни ривожлантириш Миллий стратегиясини амалга оширишни қўллаб-қувватлаш» лойиҳасининг иккинчи босқичини биргаликда молиялаштиришдан мақсад Тожикистон Республикасида таълим муҳитини яхшилаш ва мактаб инфратузилмасини янгилаш ва кенгайтириш, таълим тизимини яратиш ва кенгайтириш орқали таълим тизимини мустаҳкамлаш, ўқитувчилар учун доимий касбий тайёргарлик, таълимни Миллий баҳолаш ва таълим ютуқларини мониторинг қилишга ҳисса қўшишдан иборат.
Ушбу шартнома миқдори 8 миллион Ақш долларини ташкил этади ва тўлиқ ОПЕК халқаро тараққиёт жамғармасининг имтиёзли кредити ҳисобидан молиялаштирилади.
Кредит шартномаларини Тожикистон Республикаси Молия вазири Файзиддин Қаҳҳорзода ва ОПЕКнинг халқаро тараққиёт жамғармаси Бош директори доктор Абдулҳамид Алхалифа имзоладилар.