Ҳарбий объектлар фойдаланишга топширилди

Тожикистон Республикаси давлат мустақиллигининг 35 йиллигини муносиб нишонлаш мақсадида бунёдкорлик ва яратувчанлик ишлари доирасида мамлакат Хоруғ гарнизони ҳарбий қисмларидан бирида бир қанча муҳим ҳарбий объектлар фойдаланишга топширилди.
Замонавий ётоқхона икки қават ва ертўладан иборат бўлиб, 1620 квадрат метр майдонда қурилган ва 500дан ортиқ кишига мўлжалланган.
Объектнинг бинолари, иш ва хизмат кўрсатиш жойлари стол ва стуллар, барча зарур жиҳозлар ва бошқа зарур маиший ва кўнгилочар шароитлар, шунингдек ички ва ҳудудий қисмларни доимий равишда кузатиб бориш учун видеокамералар билан жиҳозланган. Аскарлар ётоқхонаси ва ходимларнинг барча иш кабинетлари иситиш тизимига уланган.
Ободонлаштириш ишлари якунланиши доирасида пиёдалар йўлаги ва ҳарбий қисм бинолари ҳудуди бетонлаштирилди, ётоқхона олдида минг квадрат метр майдонда майдон қурилиб, манзарали ўсимликлар билан ободонлаштирилди.