Элчи вазир билан учрашди

Тожикистон Республикасининг Кувайт давлатидаги элчиси Зубайдзода Зубайдуллонинг Кувайт давлати Молия вазири Фаҳд ал-Жорулло билан учрашуви бўлиб ўтди.
Иқтисодий ва савдо соҳаларидаги алоқаларни мустаҳкамлаш, шунингдек, Тожикистон Республикаси ва Кувайт давлати ўртасидаги иқтисодий, савдо, илмий-техникавий ҳамкорлик бўйича қўшма ҳукуматлараро комиссиянинг ролини ошириш юзасидан фикр алмашилди.