Дарахт кўчатлари ўтказилди
Турсунзода шаҳри Мустақилликнинг 10 йиллиги жамоатининг Зарафшон қишлоғи адирларида 500 тупдан ортиқ доимояшил дарахт кўчатлари ўтказилди. Бу ташаббус қаровсиз ётган мавзенинг яқин келажакда обод гўшага айланишига хизмат қилади. Бу ҳақда “Ховар” ТМААга давлат ҳокимияти Турсунзода шаҳри ижроия органида хабар берилди.
Бу тадбир Тинчлик ва миллий бирлик асосчиси – Миллат пешвоси, Тожикистон Республикаси Президенти муҳтарам Эмомали Раҳмоннинг дастур ва ҳидоятларидан келиб чиққан кўчат ўтказиш, ободончилик ва бунёдкорлик ишларини кенгайтириш ҳамда Тожикистон Республикаси давлат мустақиллигининг 35 йиллигини муносиб кутиб олишга тайёргарлик кўриш ишлари доирасида амалга оширилмоқда.
Илгари хабар берганимиздек, Турсунзода шаҳрининг барча шаҳарча ва қишлоқларида кўчат ўтказиш маъракаси давом эттирилиб, аҳоли катта магистрал йўл бўйидаги бўш ҳудудларга доимояшил дарахт кўчатлари ўтказиб, кўкаламзорлаштириш ишларини олиб бормоқда.