Ҳамдардлик телеграммаси
4 январ куни Тинчлик ва миллий бирлик асосчиси, Миллат пешвоси, Тожикистон Республикаси Президенти Эмомали Раҳмон Эрон Ислом Республикаси Раиси Саййид Иброҳим Раисийга ҳамдардлик телеграммасини юборди.
«Жаноби олмйлари,
Кўп сонли одамларнинг ўлими ва шикастланишига олиб келган Кирмандаги терактнинг фожиали оқибатлари муносабати билан мен сизга, Эроннинг дўстона ва қардош халқига чуқур ҳамдардлик билдираман.
Аллоҳдан вафот этганлар учун раҳмату мағрифат сўрайман ва барча жабрланганларга тўлиқ шифо тилайман.
Тожикистон Республикаси, ҳар доимгидек, терроризмни барча кўринишларида қаттиқ қоралайди ва унга қарши курашиш зарурлигини таъкидлайди.»