Республика конференцияси

Тожикистон Республикаси Соғлиқни сақлаш ва аҳолини ижтимоий ҳимоялаш вазирлиги Тожикистон Республикаси Президенти қошидаги Давлат молиявий назорати ва коррупцияга қарши кураш агентлиги билан биргаликда “Коррупцияга қарши кураш – соғлиқни сақлаш ва аҳолини ижтимоий ҳимоялаш соҳалари ривожланишининг кафили” мавзусида республика конференцияси бўлиб ўтди. Бу ҳақда “Ховар” ТМАА мухбири хабар беради.
Анжуманда агентлик директори ва Тожикистон Республикаси Соғлиқни сақлаш ва аҳолини ижтимоий ҳимоялаш вазири, шунингдек, агентлик ва вазирликнинг барча қуйи тузилмалари ва бўлимлари иштирок этиб, мазкур мавзу юзасидан ўз фикр-мулоҳазаларини билдирдилар.
Тожикистон Республикаси Ҳукумати аҳолига тиббий хизмат кўрсатиш даражаси ва сифатини ошириш масаласини фаолиятининг муҳим йўналиши деб ҳисоблаб, тиббиёт соҳаси ислоҳоти жараёни, давлат ва сармоячилик лойиҳалари маблағларидан мақсадли ва самарали фойдаланиш ҳамда корупцион ҳолатларнинг олдини олишга доимий эътибор қаратади.
Конференция иштирокчилари хизмат вазифалари ижросини давлат иқтисодий манфаатларини ҳимоя қилиш, инсон ва фуқаро ҳуқуқ ва эркинликларини таъминлаш, коррупцион ҳолатларнинг олдини олишда биргаликда курашни кучайтиришга қаратиб, Ватан ривожу равнақига ҳисса қўшишга даъват қилиндилар.