Тожикистон Бош вазири Фархор ноҳиясида
Хатлон вилоятига иш сафари доирасида Тожикистон Республикаси Бош вазири Қоҳир Расулзода Фархор ноҳиясида 22-ўрта умумтаълим муассасасининг қўшимча биносини фойдаланишга топширди.
Қўшимча бино 10та синфдан иборат бўлиб, бир сменада 280 нафар ўқувчини ўқитиш учун мўлжалланган.
Мамлакат Бош вазири Қоҳир Расулзода буларнинг барчаси давлат раҳбарининг таълим соҳасидаги қўллаб-қувватлаши натижаси эканлигини таъкидлади. Шуни ёдда тутган ҳолда, мавжуд имкониятлардан фойдаланиш ва ўсмирларни ўзликни англаш руҳида тарбиялаш кераклигини қайд этди.
Шуни таъкидлаш керакки, Тинчлик ва миллий бирлик асосчиси — Миллат пешвоси, Тожикистон Республикаси Президенти муҳтарам Эмомали Раҳмоннинг таълим сиёсати доирасида Хатлон вилоятининг Темурмалик, Мўминобод, Шамсиддин Шоҳин, Кўлоб ва Фархор каби шаҳру ноҳияларида 2500 ўринга эга 5та янги таълим муассасалари фойдаланишга топширилди.
Фархор ноҳиясида Қоҳир Расулзода касб-ҳунар ўрганиш маркази биноси лойиҳаси билан танишди. Муассаса ётоқхона билан қурилган бўлиб, унда ёшлар замонавий меҳнат бозори эҳтиёжларига мувофиқ касбий тайёргарликдан ўтадилар.
Шунингдек, мамлакат Бош вазири Фархор ноҳиясида Дўстии халқҳо ёпиқ аксиядорлик жамияти қурилиши билан танишди.
Маълум қилинишича, саноат объектлари фаолияти замонавий ғишт ишлаб чиқаришга қаратилади ва яқин кунларда технологияни ўрнатиш бошланади.
Мамлакат Бош вазири Коҳир Расулзода давлатимиз раҳбарининг доимий қўллаб-қувватлашига асосланиб, юқори сифатли қурилиш материалларига бўлган талабни таъминлаш учун ишлаб чиқариш корхонаси ташкил этилишини муҳим деб баҳолади ва мутахассислар ва тадбиркорларга корхонани ўз вақтида ишга тушириш бўйича кўрсатма берди.
Ишлаб чиқариш корхонасининг йиллик қуввати йилига 15 миллион дона ғиштни ташкил этади, ишга туширилгандан сўнг кўплаб маҳаллий аҳоли иш билан таъминланади.
Мамлакат Бош вазири Фархор ноҳиясида кўчат экиш маъракасида ҳам иштирок этди. Айни пайтда Фархор ноҳияси кўча ва йўллари ёнида манзарали ва сояли дарахтлар экиш давом этмоқда.