«The Global Risks Report 2024» ҳисоботи
Сунъий интеллект (СИ)га асосланган дезинформация орқали сайлов натижаларига таъсир қилиш кейинги икки йил ичида энг катта глобал хавфлардан бирига айланади. «Нотўғри маълумот ва дезинформация қисқа муддатли энг катта хавф ҳисобланади, шу билан бирга, экстремал об-ҳаво ва Ер тизимларидаги жиддий ўзгаришлар узоқ муддатли энг жиддий муаммоларни келтириб чиқаради», дейилади Давосда Жаҳон иқтисодий форуми очилиши олдидан эълон қилинган 2024 йилги The Global Risks Report 2024 ҳисоботида.
«Дезинформациядан кенг фойдаланиш, шунингдек, уни тарқатиш воситалари янги сайланган ҳукуматларнинг қонунийлигига путур етказиши мумкин», дейди экспертлар. Улар кейинги икки йил ичида АҚШ, Россия, Ҳиндистон, Индонезия, Мексика ва Буюк Британия каби бир қатор йирик глобал иқтисодларда сайловлар кутилаётганини эслатди. Дунё бўйлаб деярли уч миллиард одам овоз беришда иштирок этиши мумкин.
Ҳисобот муаллифлари ўзи ўтказган глобал сўровга асосланиб, шунингдек, дунёни яшаш нархи, қатор қуролли тўқнашувлар ва жамиятнинг сиёсий қутблашувидан хавотирда эканини қайд этган. Жаҳон иқтисодий форуми раҳбарларидан бири Саадия Зоҳидий таъкидлаганидек, давлат ва ҳукумат раҳбарлари «қисқа муддатли инқирозларни енгиб ўтиш ва янада барқарор, инклюзив келажак учун пойдевор яратиш» учун учрашиши керак.