Халқаро форум доирасидаги мулоқотлар
Саудия Арабистони Қироллиги пойтахти Ар-Риёдда бўлиб ўтган халқаро минерал форум доирасида Тожикистон Республикаси саноат ва янги технологиялар вазири Шерали Кабир Италиянинг атроф-муҳитни муҳофаза қилиш ва энергия хавфсизлиги вазири Жилберто Пикетто-Фратин билан учрашди. Бу ҳақда Тожикистон Республикасининг Саудия Арабистони Қироллигидаги элчихонаси хабар бермоқда.
Суҳбатдошлар Тожикистон ва Италия ўртасидаги саноат кооперациясини мустаҳкамлаш билан боғлиқ масалаларни муҳокама қилдилар.
Шу билан бирга, Тожикистон Республикаси саноат ва янги технологиялар вазири Ар-Риёдда бўлиб ўтган халқаро фойдали қазилмалар форуми доирасида Уммон давлати энергетика ва фойдали қазилмалар вазирининг ўринбосари Муҳсин Ал-Хадрамий билан учрашди, суҳбат давомида икки давлат ўртасидаги ҳамкорлик истиқболлар,. саноат ва фойдали қазилмаларни қайта ишлаш масалалари муҳокама қилинди.