Элчи Президент ҳузурида
Швейцария Президенти Виола Амҳерднинг йиллик учрашувида Тожикистон Республикасининг Швейцария конфедерациясидаги элчиси, Тожикистон Республикасининг БМТ ваколатхонасидаги ва Женевадаги бошқа халқаро ташкилотлардаги доимий вакили Шараф Шарализода иштирок этди. Бу ҳақда Тожикистон Республикасининг Швейцария Конфедерациясидаги элчихонаси хабар берди.
Швейцария Президенти Vиола Амҳерд Швейцарияда жойлашган дипломатик ваколатхоналар раҳбарларини самарали фаолияти билан табриклади ва уларга янги муваффақиятлар тилади.
Швейцария Президенти Vиола Амҳерднинг Швейцариядаги хорижий дипломатлар билан учрашуви Берндаги парламент биносида бўлиб ўтди.