Тожикистон ва Қирғизистон ҳукумат делегациялари учрашуви

2024 йилнинг 12 январ куни Қирғизистон Республикасининг Баткен вилояти Баткен шаҳрида Тожикистон ва Қирғизистон давлат чегара чизиғини делимитация ва демаркация қилиш бўйича Тожикистон Республикаси ва Қирғизистон Республикаси ҳукумат делегациялари ҳамраислари—Саймумин Ятимов ва Камчибек Ташиевнинг учрашуви бўлиб ўтди. Бу ҳақда Тожикистон Республикаси Миллий хавфсизлик давлат комитетидан хабар берилди.
Учрашув давомида Тожикистон Республикаси ва Қирғизистон Республикаси ҳукумат делегациялари раҳбарлари қолган участкаларда Тожикистон ва Қирғизистон давлат чегарасини аниқлаш масаласини муҳокама қилишни давом эттирдилар ва Тожикистон ва Қирғизистон давлат чегарасини делимитация ва демаркация қилиш бўйича Тожикистон Республикаси ва Қирғизистон Республикаси ҳукумат делегациялари ишчи гуруҳлари ўртасида музокараларни фаоллаштириш бўйича аниқ кўрсатмалар бердилар.
Учрашув дўстлик ва ўзаро англашув муҳитида ўтди.