Қоҳир Расулзода иштирокида якуний йиғилиш
Бохтор шаҳрида Тожикистон Республикаси Бош вазири Қоҳир Расулзода иштирокида Хатлон вилоятини 2023 йилда ижтимоий-иқтисодий ривожлантириш ва 2024 йилга мўлжалланган вазифалар бўйича якуний йиғилиш бўлиб ўтди.
Тинчлик ва миллий бирлик асосчиси – Миллат пешвоси, Тожикистон Республикаси Президенти ҳурматли Эмомали Раҳмоннинг кўрсатма ва топшириқлари ўз вақтида амалга оширилиши Хатлон вилоятининг умумий ижтимоий-иқтисодий ривожланишини таъминлаш ва кенг кўламли ишларни амалга ошириш, аҳолининг турмуш даражасини яхшилаш имконини бергани таъкидланди.
Тожикистон Республикаси давлат мустақиллигининг 35 йиллигини нишонлаш бўйича тадбирлар режасининг амалга оширилиши, таълим, соғлиқни сақлаш, саноат, хизмат кўрсатиш ва бошқа соҳаларда объектларни қуриш ва ишга тушириш янги иш ўринлари яратилишига ёрдам берди.
Минтақадаги ривожланишнинг энг юқори кўрсаткичи қишлоқ хўжалигига тегишлидир.
Тожикистон Республикаси Бош вазири Қоҳир Расулзода тегишли мутасаддиларга Миллат пешвоси ҳурматли Эмомали Раҳмоннинг кўрсатмаларини ўз вақтида ва сифатли бажаришни топширди.
Минтақанинг табиий имкониятларидан тўлиқ фойдаланиш, хорижий инвестицияларни кўпроқ жалб қилиш, саноат корхоналарини яратиш ва тиклаш, янги ерларни қишлоқ хўжалиги муомаласига киритиш, иш ўринлари сонини кўпайтириш, туризм инфратузилмасини такомиллаштириш ва саноат ва қишлоқ хўжалиги ишлаб чиқаришининг ўсишини таъминлашга эътиборни жалб қилиш масалаларига тӯхталиб ӯтилди.
Шунингдек, шу куни Хатлон вилоятида » Энг яхши уй, маҳалла, қишлоқ, шаҳарча, ноҳия ва шаҳар» кўрик-танлови натижалари сарҳисоб қилиниб, ғолиблар тақдирланди.