Сирожиддин Муҳриддин Тошиҳиро Аикини қабул қилди
Тожикистон Республикаси Ташқи ишлар вазири Сирожиддин Муҳриддин Япониянинг Тожикистон Республикасидаги элчиси Тошиҳиро Аикини қабул қилди.
Суҳбат чоғида томонлар икки томонлама муносабатларнинг бугунги ҳолати ва ижтимоий-иқтисодий соҳадаги Тожикистон-Япония ҳамкорлигини янада мустаҳкамлаш, ўқув ва илмий-маданий алоқалар, илгари имзоланган ҳамкорлик ҳужжатлари, қўшма лойиҳаларни амалга ошириш, шунингдек, томонларни қизиқтирган бошқа йўналишларни муҳокама қилдилар.
Томонлар Марказий Осиё ва Япония мулоқоти доирасидаги ҳамкорликни янада мустаҳкамлаш муҳимлигини таъкидладилар.