Давлат қимматли қоғозларининг биринчи савдоси бўлиб ўтди
Душанбе шаҳрида Тожикистон Республикаси Молия вазирлиги ташаббуси билан Марказий Осиё очиқ акциядорлик жамиятининг электрон тизими орқали уюшган бозорда давлат қимматли қоғозларининг биринчи савдоси бўлиб ўтди.
Маросимда Тожикистон Республикаси Президентининг Иқтисодиёт масалалари бўйича ёрдамчиси Неъматулло Ҳикматуллозода, республика Молия вазири Файзиддин Қаҳҳорзода ва Осиё тараққиёт банкининг Тожикистон Республикасидаги доимий вакили Шанни Кемпбелл иштирок этди.
Йиғилишда мамлакатнинг тегишли вазирлик ва идоралари раҳбарлари ҳамда Тожикистондаги халқаро молия ташкилотлари вакиллари ҳам иштирок этди.
Давлат қимматли қоғозлари биринчи марта қизиқарли шартларда чиқарилаётгани бозор иштирокчиларига тегишли инвестиция шартини танлаш имконини бераётгани қайд этилди. Давлат қимматли қоғозларининг ликвидлиги молиявий дастак сифатида, бир томондан, аҳолининг жамғармаларини инфляциядан ҳимоя қилади, бошқа томондан, жамғармаларни инвестицияларга айлантиришга, шунингдек уларнинг миллий иқтисодиётни ривожлантиришга йўналтирилганлигига ёрдам беради.
Тадбир якунида республиканинг иккита давлат банки – Тожикистон Республикаси «Амонатбонк» Давлат унитар корхонаси ва «Саноатсодиротбанк» Тожикистон саноат-экспорт банки Давлат унитар корхонасига қимматли қоғозлар бозорининг касбий иштирокчиси лицензияси берилди. Бундай лицензиянинг мавжудлиги банкларга фонд бозорида брокерлик ва дилерлик операцияларини амалга ошириш имконини беради.