“Маданиятлар мулоқотини ривожлантириш орқали ШҲТ оиласида дўстлик ва ҳамкорликни кенгайтирамиз”
Тожикистон Республикаси Президенти ҳузуридаги Давлат бошқаруви академиясида “Маданиятлар мулоқотини ривожлантириш орқали ШҲТ оиласида дўстлик ва ҳамкорликни кенгайтирамиз” мавзусида давра суҳбати бўлиб ўтади. Бу ҳақда “овози Тожик” радиосига Ташқи ишлар вазирлигидан хабар берилди.
Тадбирда Қозоғистон, Хитой, Қирғизистон, Покистон, Россия, Ўзбекистон, Беларус, Озарбайжон, Саудия Арабистони элчилари ва бошқа расмий меҳмонлар иштирок этди.
Ушбу тадбир ШҲТ Бош котиби Чжан Мунгнинг кириш сўзи билан бошланиб, иштирокчиларнинг чиқишларидан сўнг “10 та мўъжизавий нота” номли концерт дастури намойиш этилди. Ушбу дастур маданият ходимлари ва Т.Сатторов номидаги Тожикистон Миллий консерваторияси талабалари томонидан меҳмонлар ва иштирокчиларга тақдим этилди.