Тожикистон терма жамоаси 1/8 финал босқичида
Давҳа шаҳрида футбол бўйича Тожикистон миллий терма жамоасининг Осиё Кубоги–2023 1/8 финал босқичидаги рақиби маълум бўлди. Мусобақанинг ушбу босқичида Тожикистон терма жамоаси Бирлашган Араб Амирликлари терма жамоасига қарши майдонга тушади, деб хабар беради “Ховар” ТМАА Тожикистон футбол федерациясига таяниб.
Осиё Кубоги–2023 гуруҳ босқичи якунларига кўра, Тожикистон терма жамоаси тўрт очко билан “А” гуруҳида иккинчи ўринни эгаллади. Бирлашган Араб Амирликлари терма жамоаси тўрт очко билан “С” гуруҳида иккинчи ўринни эгаллади.
Тожикистон ва Бирлашган Араб Амирликлари терма жамоалари ўртасидаги Осиё Кубоги–2023 1/8 финал учрашуви 28 январ куни “Аҳмед Бин Али Давҳа” стадионида бўлиб ўтади. Учрашув маҳаллий вақт билан соат 19:00да (душанба 21:00) бошланади.