Тожикистон Республикаси Ҳукуматининг кенгайтирилган мажлиси
24 январ куни Тожикистон Республикаси Ҳукумати биносида Тинчлик ва миллий бирлик асосчиси – Миллат пешвоси, Тожикистон Республикаси Президенти муҳтарам Эмомали Раҳмон раислигида Тожикистон Республикаси Ҳукуматининг кенгайтирилган мажлиси бўлиб ўтди.
Мажлисда мамлакат Ҳукумати раҳбарияти ва аъзолари, Тожикистон Республикаси Президенти Ижроия аппарати ва унинг тузилмалари, Президент ва Ҳукумат қошидаги давлат марказий органлари, идоралари, республика корхона ва муассасалари раҳбарлари, вилоятлар, шаҳар ва ноҳиялар раислари, олий таълим муассасалари, давлат сармоя ўтказиш лойиҳаларини амалга ошириш марказлари, давлат ва ҳиссадорлик банклари, расмий газета ва журналлар раҳбарлари ва бошқа масъул шахслар иштирок этдилар.
Тожикистон Республикаси Ҳукуматининг кенгайтирилган мажлисида 2023 йилда мамлакатни ижтимоий-иқтисодий ривожлантириш натижалари батафсил кўриб чиқилиб, 2024 йил учун асосий вазифалар белгиланди.
Мажлисда дастлаб мамлакат Бош вазири Қоҳир Расулзоданинг 2023 йилда мамлакатни ижтимоий-иқтисодий ривожлантириш натижаларига доир ҳисоботи тингланди.