Рустами Эмомали Тожикистон ва Иордания терма жамоалари ўртасидаги ўйинда иштирок этади
Тожикистон Республикаси Олий Мажлиси Миллий мажлиси Раиси, Душанбе шаҳри раиси, Тожикистон футбол федерацияси президенти муҳтарам Рустами Эмомали «Осиё кубоги-2023» 1/4 финал босқичида Қатар Давлатининг Доҳа шаҳрида ўзаро рақобатлашадиган Тожикистон ва Иордания терма жамоалари ўртасидаги ўйинда иштирок этади. Бу ҳақда «Ховар» ТМАА хабар қилди.
Эслатиб ўтамиз, Тожикистон ва Иордания терма жамоалари ўртасидаги «Осиё кубоги – 2023» чорак финал учрашуви бугун, 2 феврал куни Доҳа шаҳридаги Аҳмад бин Али стадионида бўлиб ўтади ва маҳаллий вақт билан соат 14:30да (Душанбе вақти билан 16:30да) бошланади.