Тожикистон Молия вазири Туркия элчисини қабул қилди
Тожикистон Республикаси Молия вазири Файзиддин Қаҳҳорзода Туркия Республикасининг Тожикистон Республикасидаги Фавқулодда ва Мухтор элчиси Умут Ажар билан учрашди.
Молия вазирлиги маълумотларига кўра, учрашувда иқтисодиётнинг реал секторларидаги ҳамкорликнинг долзарб масалалари ва истиқболлари, шунингдек, таълим ва соғлиқни сақлаш, иқтисодиётни рақамлаштириш ва бошқалар муҳокама қилинди.
Томонлар кўриб чиқилаётган соҳаларда ўзаро манфаатли ҳамкорликни кенгайтиришга тайёр эканликларини билдирдилар.